Toshkentdagi Xalqaro Nordik universitetining anjumanlar zalida ish qizg‘in davom etmoqda: yosh jurnalistlar va talabalar soha mutaxassislaridan zamonaviy media makonda qanday ishlash va sifatli mahsulot — qiziqarli, xolis, eng muhimi, ishonchli yangiliklar, hikoyalar, videoreportajlar va boshqa media materiallarni yaratishni o‘rganmoqda. “Zamonaviy media: huquq, xavfsizlik va raqamli vositalar” mavzusidagi besh kunlik kurs 2-5 dekabr kunlari YXHTning O‘zbekistondagi loyihalar koordinatori, Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi, Xalqaro Nordik universiteti va Zamonaviy jurnalistikani rivojlantirish markazi tomonidan tashkil etildi.
Rim shahridagi BMTning Oziq-ovqat va qishloq xo‘jaligi tashkiloti (FAO) shtab-kvartirasida “Ona yer nidosi” hujjatli filmi premyerasi bo‘lib o‘tdi. Film O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi, FAOning O‘zbekistondagi vakolatxonasi va Zamin fondi ko‘magida tayyorlangan.
"Лос-Анжелес Лейкерс"нинг ҳужумчиси Леброн Жеймс Миллий Баскетбол Ассоциациясининг (НБА) жорий мавсуми якунида фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Bleacher Report инсайдери ва шарҳловчиси Эрик Пинкус маълум қилди.
Ўзбекистон судлари товар белгиси ҳуқуқларини бузиш бўйича навбатдаги қарор қабул қилди. Германиянинг нуфузли «Hugo Boss AG» компанияси ўзининг «Boss» брендига нисбатан ҳуқуқбузарлик юзасидан маҳаллий корхонага қарши даъво билан мурожаат қилгани ҳақида Адлия вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси энергетика вазири Парвиз Шаҳбозовни қабул қилди. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва илиқ тилакларини етказди.
Халқаро бокс Шон-шуҳрат залига (IBHOF) киритиш маросими 2026 йилнинг 11-14 июнь кунлари Нью-Йоркнинг Канастота шаҳрида бўлиб ўтади. Эътиборлиси, ушбу залга киритилиш учун ўтказилган сайловларда қозоғистонлик бокс афсоналаридан бири Геннадий Головкин биринчи уринишидаёқ ютиб чиқди.
12-декабрь куни Тошкент шаҳри Халқаро Автомобил Федерацияси (FIA) Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади. Аҳамиятлиси, мазкур тарихий тадбир Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.
5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Туркиянинг етакчи компаниялари — «AKSA» раҳбари Жемил Казанчи ва «Cengiz Energy» президенти Ахмет Ченгиз ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон ҳамда Вьетнам Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва олиб борилган тезкор чора-тадбирлар самараси ўлароқ, қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро ушланиб, мамлакатимизга депортация қилингани тўғрисида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди. Маълум қилинишича, мазкур шахс Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига кеча старт берилди. Бугунги дастурдан эса 4 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ балансидан ўтувчи юқори босимли магистрал газ қувурида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2025-йил 4-декабрдаги 41-02-06/101-сонли телефонограмма асосида, 2025-йил 5-декабр куни IM-7 манбаи орқали газ таъминоти вақтинча тўхтатилади деб Veolia Energy Tashkent Тошкент ш. иссиқлик таъминоти оператори хабар берди.
Англиядаги «London Chess Classic» турнирида бугун 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов тур доирасида франциялик Алиризо Фирузжага қарши қора доналарда ўйнади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилди. Бугун икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.
Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси (резиденцияси Ҳельсинкида) Илкка Ряйсянен мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов у билан учрашди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штати, Сагар шаҳрида яшовчи Сарвагя Сингҳ Кушваҳа атиги 3 ёш 7 ой 13 кунлигида тарихдаги энг ёш ФИДE Рапид рейтингли шахматчи бўлди. У 1572 рейтинг очкоси билан 2025-йил декабрь ойида эълон қилинган ФИДE рапид рўйхатига киритилди.
WBC президенти Маурисио Сулаймон унинг ташкилоти украиналик Александр Усикка америкалик Деонтей Уайлдерга қарши чемпионлик унвонини ихтиёрий ҳимоя қилишга рухсат берганини маълум қилди. "Деонтей Уайлдер рейтингда 8 ёки 9-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун у истаса Александр Усикни жангга чақиришга ҳақли.
Kia Toshkentda yangilangan K8 va Carnival avtomobillarini taqdim etdi — narxlar rasman e’lon qilinib, muhim o‘zgarishlar ochiqlandi. Brendning ikkita flagman modeli sezilarli darajada qayta ishlangan dizayn, kengaytirilgan texnologiyalar to‘plami va yangilangan komplektatsiyalarga ega bo‘lishi, ularni O‘zbekiston bozorida eng kutilayotgan yangiliklardan biriga aylantiradi.
ДХХ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қўшни Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо метал савдосига чек қўйилган. Хусусан, Косонсой туманида яшовчи, 1996 й.т.
Паркент туманида фаолият юритаётган оилавий меҳмон уйлари эгалари учун амaлий тажриба алмашинуви ташкил этилди. Тадбир доирасида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатаётган меҳмон уйлари намуна сифатида иштирокчиларга таништирилди деб Туризм қўмитаси хабар берди.
2025 йил 22 январдан буён Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Эркинжон Оқбутаевич Турдимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Тайланд ҳукуматининг киберфирибгарликка қарши йирик амалиёти минтақада катта шов-шувга сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари $300 миллиондан ортиқ мулкни мусодара қилди ва трансмиллий онлайн фирибгарлик тармоқларига алоқадор 42 нафар шахсга нисбатан қамалиш варақалари чиқарди.
Hozirda Maxsus komissiya atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalarni bartaraf etishga qaratilgan reyd tadbirlarini davom ettirmoqda. Navbatdagi reyd Qibray tumanida tashkil etilib, unda Maxsus komissiya rahbariyati (Abduhakimov, Qodirov) ishtirok etdi.
Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Гулистон шаҳридаги кафеда газ баллони портлаши оқибатида жабрланганлар даволанаётган шифохонада бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Австралиянинг «Micromine Australia Pty Ltd» компанияси ва НИТУ «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди. Эришилган келишувга мувофиқ, хорижий инвестор ўз маблағлари ҳисобидан МИСИС филиали негизида умумий қиймати 2,1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган сунъий интеллектга жорий этилган ва бугунги кунда энг илғор ўқув-таълим IT лаборатория платформасини яратди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра 2025-йил 25–26 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Bonds, Loans & ESG Capital Markets – CEE, Central Asia & Turkiye” форуми бўлиб ўтди. Унда 38 та давлатдан 1200 дан ортиқ капитал бозори иштирокчилари: инвесторлар, эмитентлар, банклар, рейтинг агентликлари, юридик ва молиявий консультантлар қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Россиянинг Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
4-13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Бугун мусобақага қуръа ташлаш маросим бўлиб ўтди.
“Катта дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси ва 2024-йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Новак Жокович Сербиянинг Mondo нашрига интервью берди. Унда сербиялик теннисчи 2026-йилги мавсумга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида сўзлаб берди.
Халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларни тинглаш, уларнинг фикрини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилиш маданиятини ошириш давлат органлари фаолиятининг бош мезони бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни ҳукуматнинг жамоатчилик билан мулоқоти самарадорлигига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 3 декабрдаги мажлисида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида эшитув ўтказиш ташаббуси билан чиқди.Депутат Шокиржон Аҳмедов энергетика соҳасини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳукумат чора-тадбирларига қарамай, ҳудудларда истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётганини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.